1

Ўзбекистонда йил бошидан буён очилган ҳар учинчи хорижий компания руслар ҳиссасига тўғри келмоқда

ИҚТИСОДИЁТ 20.04.2023, 11:32
Ўзбекистонда йил бошидан буён очилган ҳар учинчи хорижий компания руслар ҳиссасига тўғри келмоқда

Жорий йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида 751 та янги корхона ташкил этилди, дея хабар бермоқда Россия Савдо ваколатхонаси матбуот хизмати Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига таяниб.

Шу билан бирга, уларнинг 30% дан ортиғи, яъни 243 таси Россия иштирокида очилган. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг шу даврига нисбатан икки баробар кўпдир: ўшанда республикада Россия капитали иштирокида 107 та корхона ташкил этилган.

2023 йил 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда россиялик инвесторлар томонидан очилган жами 2821 та корхона мавжуд.

Россиядан ташқари, Хитой (118 корхона), Туркия (67 корхона), Қозоғистон (57 корхона) ва Жанубий Корея (20 корхона) инвесторлари сезиларли фаоллик кўрсатди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1