1

Германиялик фуқаролар ўғлини 30 йил кўчага чиқармагани маълум бўлди

ДУНЁ 06.10.2016, 10:12
Теглар: Жазо
Германиялик фуқаролар ўғлини 30 йил кўчага чиқармагани маълум бўлди

Немис полициячилари ота-онаси томондан 30 йил мобайнида уй қамоғида сақланган эркакни озод қилди, деб хабар қилди “Lenta.ru” нашри.

Мазкур тадбир 21 сентябрь куни ўтказилган бўлса-да, бу ҳақда энди маълум қилинди.

43 ёшли Маркус Бавариянинг Фрайенфельс қишлоғида яшаган. Полициянинг тахмин қилишича, унинг ота-онаси 79 ёшли Эрвин ва 76 ёшли Вальтрудлар фарзандини уй қамоғига ҳукм қилган. Улар ўғлини ноқонуний равишда озодликдан маҳрум этганликда гумонланмоқда.

Аммо эр-хотиннинг маълумот беришича, ўғиллари 1984 йилдан бошлаб, мактабда болалар масхара қилгани учун кўчага чиқмай қўйган. “Ўғлим руҳий азоблардан жуда қийналиб кетди. Уни ҳар доим мактабга боришга ундаганмиз, аммо у айтганимизни қилмади. Бизнинг ёнимизда бўлиш учун ҳеч қаерга чиқмади”, дейди онаси Вальтруд. Умумий ҳисобда Маркус 32 йил умрини тўрт девор орасида ўтказган.

Полициянинг аниқлашича, қишлоқ аҳолиси Маркуснинг аҳволидан хабардор бўлса-да, аммо бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар бермаган. Маркус ҳақида полициячилар қишлоққа янги кўчиб келган одамдан эшитган.

Шарҳлар

Россияда вакцинадан бош тортган ходимлар жазоланмоқда

16.08.2021, 12:20

Россияда вакцинадан бош тортган ходимлар жазоланмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.Унга кўра, Россиядаги ҳар бешта компаниянинг бири коронавирусга қарши вакцина олишдан бош...
Ноҳақ айбланган навбатдаги фуқаронинг ҳам юзи ёруғ бўлди

05.02.2020, 12:59

ЁХУД ЯНА БИР ҲОЛАТ БЎЙИЧА НОТЎҒРИ ЧИҚАРИЛГАН СУД ҚАРОРИ БЕКОР ҚИЛИНДИЖиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг 2018 йил 7 июндаги ҳукмига кўра, 49 ёшли чилангар...
Жазони ўтаётган аёлларга нисбатан бағрикенглик ўзини оқлайдими?

01.12.2019, 17:53

Яқинда оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Республикаси Олий судида ўтказилган навбатдаги очиқ суд мажлисида жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаётган 22 нафар аёлнинг назорат тартибида берган...
Миллий гвардия ходимининг қонуний талабини бажармаслик ва бўйсунмаслик учун жазо белгиланди

31.10.2019, 15:49

Шавкат Мирзиёев 29 октябрь куни "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунга имзо...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1