1

Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми ошди

ИҚТИСОДИЁТ 20.04.2023, 22:14
Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми ошди

Ўзбекистонда январь-март ойларида бензин ишлаб чиқариш ҳажми ошди. Шунингдек, Статистика агентлиги кўмир, нефть ва газ конденсати неча тоннадан ишлаб чиқарилгани ҳақида маълумот эълон қилди

Хабар қилинишича, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 385,5 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган. Автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 33,5 фоизга ошган.

2023 йилнинг январь-март ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:

  • Автомобиль бензини – 385,5 минг тонна;
  • кўмир – 989,1 минг тонна;
  • нефть – 195,5 минг тонна;
  • газ конденцати – 319,5 минг тонна;
  • автобус – 200 дона;
  • юк автомобиллари – 557 дона;
  • автомобиль двигателлари – 44,2 минг дона,
  • енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) – 50 018 дона ишлаб чиқарилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1