Она сути билан озиқланган болаларда рахит ва камқонлик деярли кузатилмайди

САЛОМАТЛИК 21.04.2023, 19:29
Она сути билан озиқланган болаларда рахит ва камқонлик деярли кузатилмайди

Шу кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб “Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги” ўтказилмоқда. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 Фурсатдан фойдаланиб, гўдакнинг соғлом улғайишида она сутининг аҳамияти, унинг фойдали жиҳатлари хусусида мутахассис тавсияларини келтириб ўтамиз.
 — Чақалоқни кўкрак сути билан боқиш эрта ёшдаги болаларда учрайдиган аксарият касалликларнинг олдини олишда асосий омиллардан бири ҳисобланади, — дейди Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим бошлиғи Динара Дўстмуҳаммедова.

 — Эмизикли гўдаклар 6 ойлик бўлгунча озуқага бўлган эҳтиёжни она сути ҳисобига қоплайди. У бу ёшдаги болаларнинг ривожланишини таъминловчи энг яхши таом ҳисобланади.

 Она сути қуйидаги хусусиятларга эга: 
- унга микроблар тушиш эҳтимоли йўқ;
- доимо янги, ҳарорати 36-37 даражада бўлиб, бола танаси ҳароратига яқин;
- ошқозонга аста-секин ва оз-оздан тушади ва кичкинтой танасига таомнинг таркибий қисми тўла ҳолда парчаланмай сўрилади.

 Бундан ташқари, она сутида чақалоқнинг дастлабки ойларида айрим юқумли касалликлардан ҳимояловчи, иммун таначалар ҳамда ҳазм жараёнини яхшиловчи ферментлар мавжуд. 

 Шу сабабли бу бебаҳо неъмат билан улғайган болалар ҳар томонлама яхши ривожланади. Рахит, камқонлик касаллиги, ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиши каби хасталиклар деярли кузатилмайди. Зотилжам билан эса камдан кам ҳоллардагина оғрийдилар.

Бола 6 ойга тўлгач, ўсаётган тана эҳтиёжлари она сути томонидан тўлақонли қопланмайди ва белгиланган тартибда қўшимча овқатлантиришга тўғри келади.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1