АсосийIqtisodiyot

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси йил бошидан буён қарийб 15 миллиард долларни ташкил этди

'Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси йил бошидан буён қарийб 15 миллиард долларни ташкил этди'ning rasmi

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 14,8 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 млрд АҚШ долларига ёки 11,9 % га ошган.

 3 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида экспорт 5,7 млрд АҚШ доллари ва импорт 9,1 млрд. АҚШ долларини ташкил этган.  

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-март ойларида жаҳоннинг 167 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.

️Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси январда 5 млрд АҚШ долларини, февралда қарийб 4 млрд АҚШ долларини ташкил этган эди.

 

    Бошқа янгиликлар