АсосийJamiyat

Тошкентдан Истанбулга учган самолёт бортида чақалоқ туғилди

'Тошкентдан Истанбулга учган самолёт бортида чақалоқ туғилди'ning rasmi

Uzbekistan Airways компаниясининг НУ273 рейси бортида 26 апрель куни ўғил бола дунёга келди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар бермоқда

Маълум бўлишича, ​​​​туғруқ Истанбулга яқинлашганда бошланган. 1996 йилда туғилган йўловчи Ситора А. борткузатувчиларга оғриқ бошланганлигини билдирган. Бригадир вазиятни баҳолаб, бортдаги йўловчиларга мурожаат қилиб, агар улар орасида шифокорлар бўлса ёрдам беришларини сўраган. Бироз вақт ўтгач, йўловчи ҳомиладорликнинг 28 ҳафтасида ўғил фарзандни дунёга келтирди.

 Хавфсиз қўнишдан сўнг Истанбул халқаро аэропортининг тиббиёт ходимлари бортга чиқиб, она ва янги туғилган чақалоқ клиникага ётқизилган. Айни пайт уларнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.

"Авиакомпания жамоаси номидан кичик юртдошимизнинг ота-онасини фарзанди туғилгани билан табриклаймиз, бортда туғруқ жараёнига ёрдам берган экипаж ва шифокорларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз"  дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар