1

“Ташаббусли бюджет”: қиймати 2,8 трлн. сўмни ташкил этган жами 2 997 та лойиҳа ғолиб деб топилди

ИҚТИСОДИЁТ 28.04.2023, 20:47
“Ташаббусли бюджет”: қиймати 2,8 трлн. сўмни ташкил этган жами 2 997 та лойиҳа ғолиб деб топилди

Жорий йилнинг 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодёт ва молия вазирлигида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали эълон қилинган “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2023 йил 1-мавсумида фаол иштирок этган ҳоким ёрдамчилари ва фуқароларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси йилдан-йилга фуқароларнинг турмуш даражасини яхшилашда тезкорлик билан натижага эришиш мумкин бўлган ҳамда барча фуқаролар фойдаланиш имконияти яратилган қулай механизм сифатида шаклланиб бораётгани қайд этилди.

Ўтган 2021-2022 йиллар давомида “Ташаббусли бюджет” лойиҳалари учун давлат бюджетидан қарийб 3,0трлн. сўм маблағ йўналтирилди. Мазкур маблағлар доирасида жами 5730та лойиҳа ғолиб деб топилиб, тўрт мингга яқин маҳаллаларда ижтимоий муаммолар бартараф этилишига эришилди.

Хусусан, 2,5мингдан ортиқ мактаб, боғча ва тиббиёт ташкилотлари таъмирланди ва жиҳозланди. 1500га яқин кўчалар асфальтланиб йўллар тартибга келтирилди ва 300га яқин маҳаллаларда ичимлик суви таъминоти яхшиланди.

“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг жорий йилги биринчи мавсуми 2023 йилнинг 6февралидан бошланди. Мавсум доирасида 9441тамаҳалла фуқаролари томонидан жами 55 минг 970 та лойиҳа келиб тушди. Шундан 
33 минг 700 та лойиҳалар овоз бериш жараёнига ўтказилди.

Овоз бериш жараёнида ички йўлларни таъмирлаш йўналишида 10,4 мингта (26%), умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича 5,3 мингта (18%), кўча чироқларини ўрнатиш ҳамда электр энергия таъминоти билан боғлиқ лойиҳалар 4,5 мингта (11%), мактабгача таълим ташкилотларини таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича 2,5 мингта (8%), тиббиёт ташкилотлари бўйича 1,4 мингта (6%) лойиҳалар илгари сурилди.

Бу йилги ташаббусли бюджет лойиҳаси овоз бериш босқичида республика бўйича 16 млн. дан ортиқ юртдошларимиз (жами аҳоли сонига нисбатан 45 фоиз) овоз беришди.

Овоз бериш якунларига кўра, “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га йўналтирилган маблағлар доирасида 1419та маҳаллада умумий қиймати 1,5 трлн сўмни ташкил этган жами 1 666 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Ушбу лойиҳалар учун фуқаролар томонидан жами 7,7 млн.дан ортиқ овоз берилди.

Шунингдек, фуқаролар фаоллигини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил 10 апрелдаги ПҚ-117-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 мавсум доирасида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 1 309 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча равишда 1,3 трлн. сўм маблағ ажратилиши белгиланди.

Якуний натижаларга кўра, умумий қиймати 2,8 трлн. сўмни ташкил этган жами 2 997 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

Тадбирда нафақат ҳоким ёрдамчилари, балки ОАВ вакиллари иштирок этиб, танлов ҳақидаги ўз фикр ва таклифларини билдиришди.

Тадбир якунида Иқтисодиёт ва молия вазири томонидан ҳоким ёрдамчилари ва фаол фуқароларга эсдалик совғалар топширилди ҳамда келгусида жамият ривожи йўлида фаол иштирокда бардавом бўлишларини таъкидланди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1