Ўзбекистон Республикасининг рефередумида овоз бериш тартиби:
1. Фуқаро овоз бериш биносига келгач, участка комиссияси аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади.

2. Овоз берувчи фуқаролар рўйхатига имзо қўяди.

3. Фуқарога овоз бериш бюллетени берилади.

4. Бюллетен овоз берувчи томонидан яширин овоз бериш кабинаси ёки хонасида тўлдирилади.

5. Фуқаро бюллетенда референдумга қўйилаётган масала бўйича ўзи овоз бераётган вариант рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга “➕” ёки “✔️” ёхуд “✖️” белгисини қўяди.

6. Бюллетенни тўлдиргандан кейин фуқаро уни овоз бериш қутисига ташлайди.

7. Бюллетенни қутига ташлаганидан сўнг овоз берувчи чиқиш томон йўл олади.






