АсосийJamiyat

ИИБ ходимларига овоз бериш жараёнларига аралашмаслик буюрилди

'ИИБ ходимларига овоз бериш жараёнларига аралашмаслик буюрилди'ning rasmi

Референдум участкаси биноларида хавфсизликни таъминлашга жалб этилган ҳар бир ИИБ ходимига – референдум комиссиялари фаолиятига ва овоз бериш жараёнига аралашмаслик шартлари алоҳида тушунтирилган. Бу ҳақда бугун, 30 апрель куни Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида бўлиб ўтган брифингда Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев маълум қилди.

Унинг айтишича, референдум участкалари ҳамда уларнинг атрофида жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун жами 30 900 дан ошиқ ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари хизматга жалб этилган.

Абдуллаевнинг қайтишича, қонунбузилиши ҳолатларини аниқлаш, қайд этиш, ҳар томонлама ва сифатли кўриб чиқилиб ҳуқуқий баҳо берилишини таъминлаш мақсадида суд, прокуратура ва ички ишлар органларининг ўзаро ҳамкорлиги йўлга қўйилган ва барча идораларда туну кун навбатчиликлар ташкил этилган.

“Барча жойларда ёнғин ўчириш бўлинмаларининг жанговар ҳисоблари ва тез тиббий ёрдам хизматларининг узлуксиз навбатчилиги ташкил этилди. Айтиш жоиз, ҳозирга қадар ички ишлар органларига референдумга оид қонунчиликни бузиш билан боғлиқ ариза ёки хабар келиб тушмаган”, деди у.

    Бошқа янгиликлар