АсосийSiyosat

Бахтиёр Саидов бразилиялик ҳамкасби билан мактуб алмашди

'Бахтиёр Саидов бразилиялик ҳамкасби билан мактуб алмашди'ning rasmi

Бугун Ўзбекистон Республикаси ва Бразилия Федератив Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди. Ушбу муҳим воқеа муносабати билан икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Бахтиёр Саидов ва Мауро Виейра табрик мактублари алмашдилар.

Хусусан, Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўз мактубида ўзаро ҳурмат ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Бразилия муносабатлари турли соҳаларда изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади. 

Давлатлараро мулоқотга янги босқичга кўтариш зарурлиги, шу жумладан сиёсий ҳамкорлик ва парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, инвестиция шериклигини кенгайтириш қайд этилди. Қишлоқ хўжалиги, саноат, туризм, соғлиқни сақлаш, таълим, фан ва инновациялар соҳаларида ҳамкорлик қилиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари мавжудлиги қайд этилди. 

Ўз навбатида, Бразилия ташқи ишлар вазири Мауро Виейранинг таъкидлашича, сўнгги йилларда Ўзбекистон Бразилиянинг Марказий Осиёдаги асосий шерикларидан бири сифатидаги мақомини мустаҳкамлаб бормоқда. Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон ва Бразилия ўртасидаги дўстона алоқалар изчил ривожланиб келаётир. Унинг фикрига кўра, бугун икки мамлакат ва халқларнинг манфаатлари йўлида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш вақти келди.

Шу нуқтаи назардан, М.Виейра Бразилия ҳукуматининг Ўзбекистон билан икки ва кўп томонлама сиёсий мулоқотни жадаллаштириш, ишбилармон доираларнинг тўғридан-тўғри алоқаларини кенгайтириш ва савдо-иқтисодий алоқаларни кучайтиришга тайёрлигини тасдиқлайди.

    Бошқа янгиликлар