АсосийJamiyat

Тошкентда Spark ва Nexia иштирокида ЙТҲ содир бўлди

'Тошкентда Spark ва Nexia иштирокида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

Чилонзор туманида 2 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙТҲ бўйича маълумот берди.

Жорий йилнинг 30 апрель куни соат 23:00 ларда Чилонзор тумани Муқимий - Боғистон кўчалари кесишган чорраҳада 2000 йилда туғилган Х.Ш. бошқарувида бўлган «Спарк» ҳамда 1999 йилда туғилган Д.А. бошқарувида бўлган «Нексия» автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар