АсосийJamiyat

Тошкентда мактаб ўқувчилари Америка киносига тақлид қилиб "мушташув" уюштирди

'Тошкентда мактаб ўқувчилари Америка киносига тақлид қилиб "мушташув" уюштирди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Олмазор туманидаги мактаблардан бирида ўқувчиларнинг муштлашуви акс этган видео тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Матбуот хизмати расмий муносабат билдирилди.

Маълум қилинишича, муштлашув акс этган бу воқеа жорий йилнинг 15 март куни Олмазор туманидаги 134-мактабнинг орқа томонидаги стадионда юз берган. Унда Мактабнинг 8-"Б" синф ўқувчиларидан бир гуруҳи Америка киносига тақлиддан ўзаро "мушташув" уюштириб, тасвирга олганлиги аниқланган.

Шундан сўнг мактаб маъмурияти ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари билан мулоқот ўтказган. 

"Ўқувчилар бу хатти-ҳаракатлари учун кечирим сўраган. Уларнинг ўзаро муносабатлари дўстона, дарсларда мунтазам қатнашиб келмоқда",- дейилади хабарда.

Ҳозирда Олмазор тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан тергов-суриштирув ҳаракатлари бошланган.

    Бошқа янгиликлар