АсосийJamiyat

Миср ҳукумати Ўзбекистонга гепатит С га қарши дори воситаларини юборди

'Миср ҳукумати Ўзбекистонга гепатит С га қарши дори воситаларини юборди'ning rasmi

Жорий йилнинг 29 апрель куни Миср ҳукумати томонидан мамлакатимиз шифохоналарида фойдаланиш учун инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган, дунёда кенг тарқалган касалликлардан бири – С гепатитига қарши "Даклатасвир" дори воситасининг дастлабки партияси Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси томонидан ишлаб чиқилган мазкур юкнинг юртимизга олиб келиниши Ўзбекистон ва Миср ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни янада жадаллаштириш, вирусологияда ўзаро қўллаб-қувватлашни ташкил этиш доирасида аввал эришилган келишувларнинг амалий натижасидир.

Умумий қиймати 35 минг АҚШ долларини ташкил этган 17 минг қутидан ортиқ "Даклатасвир" дори воситаси Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморлар учун ишлатилади.

Таъкидлаш керак, Ўзбекистон ва Миср соғлиқни сақлаш идоралари 2023-2024 йиллар давомида умумий қиймати 4,8 миллион долларлик жами 800 минг дона (40 тоннага яқин) С гепатитига қарши "Даклатасвир" ва "Софосбувир" дори воситаларини юртимизга бепул етказиб бериш бўйича  келишувга  эришган.

    Бошқа янгиликлар