АсосийJamiyat

Наманганда болалар ўғриси пайдо бўлгани айтилган хабарлар рад этилди

'Наманганда болалар ўғриси пайдо бўлгани айтилган хабарлар рад этилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Наманганда болалар ўғриси пайдо бўлгани айтилган хабарлар тарқалди. Эълон қилинган видеода бир эркак ва аёл ўзларини шубҳали тарзда тутиб, майдончада ўйнаётган болаларни кузатганини кўриш мумкин.

Наманган вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, видео муаллифи болалар ўйнаётган майдонча ёнида номаълум кишилар турганини айтган. Улар билан мулоқотга киришгач, ушбу шахслар ўзларидан қарз олган бир фуқарони қидираётгани маълум бўлган. Улар пулларни ундириш мақсадида Андижондан келган.

Видео муаллифи ҳар эҳтимолга қарши ҳолатни мобил телефонига тасвирга олган. Четдан қараганда видеода ростдан ҳам номаълум шахслар болаларни кузатиб тургандек тасаввур уйғотади. Бироқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бундай эмаслигини айтиб, тасдиқланмаган фактларга ишонмасликни ва бошқа одамларнинг қадр-қимматини камситмасликни сўраган.

    Бошқа янгиликлар