Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Маданият ва туризм вазирлиги томонудан жорий йилнинг май ойи барча туман (шаҳар)ларда “Театр ойлиги” деб эълон қилинди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Бундан кўзланган мақсад, ёшларда бадиий ва эстетик маданиятни ривожлантриш ва ўқувчиларнинг санъатга бўлган қизиқишларини руёбга чиқаришдан иборатдир" дейилади хабарда.
Ойлик доирасида Маданият ва туризм вазирлиги тизимидаги 40 та театр жамоаси томонидан мактаб ўқувчилари учун турли мавзуларда спектакллар намойиш этилади. Бундан ташқари чекка ҳудудлар учун кўчма театрлар ташкил қилинади.
Унга кўра ўқувчилар рўйхати шакллантирилган ҳолда ҳафта давомида жадвал асосида ўқувчиларга бепул театр намойишлари ташкил этилади.
01.05.2023 17:38
Ўзбекистонда май ойида театрларда мактаб ўқувчилари учун бепул спектакллар намойиш этилади






