АсосийJamiyat

Референдум орқали қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни қачондан кучга кириши айтилди

'Референдум орқали қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни қачондан кучга кириши айтилди'ning rasmi

2023 йил 30 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси референдумида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни (Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 1 майдаги 1245-сонли қарорига асосан 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга кирган). Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча бўлиб ўтган референдумнинг якуний ҳисоб-китобларга кўра, 16 миллион 667 минг 97 киши овоз бериш жараёнларида иштирок этган ва уларнинг 15 034 608 нафари ёки 90,21 фоизи “ҳа” деб овоз берган. 1 558 817 нафар ёки 9,35 фоизи қарши овоз берган.

“Сиз “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунини қабул қиласизми?” деган саволга "йўқ"  жавобини белгилаган 9,35 фоиз овоз берувчиларнинг 73 минг 672 та овози ҳақиқий эмас деб топилган.

    Бошқа янгиликлар