АсосийJamiyat

Бугун ҳарорат бироз пасаяди, ёғингарчилик кутилмайди

'Бугун ҳарорат бироз пасаяди, ёғингарчилик кутилмайди'ning rasmi

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25-30° бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28-30° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17-22° бўлади.

    Бошқа янгиликлар