1

Фурқат Сидиқов АҚШ президентига ишонч ёрлиқларини топширди

СИЁСАТ 02.05.2023, 09:32
Фурқат Сидиқов АҚШ президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида иш бошлаган Фурқат Сидиқов Қўшма Штатлар президенти Жо Байденга ишонч ёрлиқларини топширди. Элчи бу ҳақда ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

"Ишонч ёрлиғимни топшириш маросимида суратга тушдим. Президент Жо Байден билан учрашиш катта шараф. Мен халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, стратегик шериклигимизни янада мустаҳкамлашга интиламан", — дейди дипломат.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 4 апрель куни Фурқат Сиддиқов Ўзбекистоннинг Америка Қўшма Штатлардаги элчиси сифатида фаолиятини бошлагани хабар қилинган эди. 

Фурқат Сиддиқов 2020 йил майда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлган, 2022 йил ноябридан ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

2017 йилдан буён Ўзбекистоннинг АҚШдаги дипломатик миссиясини Жавлон Ваҳобов бошқариб келаётганди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1