АсосийJamiyat

Омбудсман икки фуқаронинг тергов биносида калтакланганига муносабат билдирди

'Омбудсман икки фуқаронинг тергов биносида калтакланганига муносабат билдирди'ning rasmi

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ижтимоий тармоқлар ва ОАВда тарқалган 2 гумондор шахснинг ИИО терговида ваҳшиёна қийналаётгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирди. Бу ҳақда Омбудсманнинг Ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум бўлишича, Омбудсманга адвокат У.М.нинг ҳимояси остидаги Ҳасанбой Абдунабиев қийноққа солингани ҳақида юборилган мурожаат тезкорлик билан ижрога хқаратилиб, 1 май куни ушбу мурожаат Ўзбекистон Республикаси ЖПК талаблари асосида кўриб чиқиш учун Бош прокуратурага Омбудсманнинг алоҳида назорат хати орқали юборилган.

Шунингдек, Омбудсман ва унинг ҳузуридаги Жамоатчилик гуруҳлари вакиллари томонидан хабарларда қайд этилган шахслар билан учрашиб, ҳоли тарзда суҳбатлашишлари учун навбатдан ташқари мониторинг ташрифини ташкил қилиш ҳам режалаштирилган. Бундан ташқари, Омбудсманга юборилган қийноққа оид мурожаатлар, жумладан ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабарлар дарҳол назоратга олиниши ва ўрганилиши билдирилган. Ўрганиш натижалари бўйича жамоатчилик хабардор қилиниши айтилган.

 


 

    Бошқа янгиликлар