АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда электробусларни қувватлаш станциялари етишмаётгани маълум бўлди

24 апрель куни ижтимоий тармоқларда электробусларни қувватловчи станциялар етишмаётганлиги...

24 апрель куни ижтимоий тармоқларда электробусларни қувватловчи станциялар етишмаётганлиги ва шу сабаб йўналишларга чиқарилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ҳолат юзасидан изоҳ беришича, ҳозирда 2 та автобус саройи филиалида жами 58 та қувватлаш станциялари ишлаб турибди. Шунинг 30 таси "8-Автобус саройи" филиалида, 28 таси эса "7-Автобус саройи" филиалида. Изоҳга кўра, бу станциялар электробусларни 4-5 соат давомида тўлиқ қувватлаш имкониятини бермоқда.

Пойтахтга табиий газ ва электрда ишлайдиган янги автобуслар олиб келиниши сабаб автобус саройларини қайта реконструкция қилиш чора-тадбирлари дастури ишлаб чиқилган ва март ойидан бошлаб жойларда модернизациялаш ишлари олиб борилмоқда.

Дастур билан "1-Автобус саройи" филиалида 22 та, "4-Автобус саройи" филиалида 20 та, "7-Автобус саройи" филиалида 28 та, "8-Автобус саройи" филиалида 30 та, "18-Автобус саройи" филиалида 18 та, "5-Автобус саройи" филиалида 20 та – жами 6 та автобус филиалида 138 та қувватлаш станциясини қуриш белгиланган.

Тез кунда автобус саройлари ҳудудида қурилаётган 80 та электр қувватлаш станциялари фойдаланишга топширилиши кутилаётгани айтилди.

    Бошқа янгиликлар