АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистоннинг машҳур журналистларидан бири Ватанни вақтинча тарк этишга мажбур бўлди

Ўзбекистонда “Немолчи” лойиҳаси асосчиси журналист Ирина Матвиенко ўлим таҳдиди туфайли ма...

Ўзбекистонда “Немолчи” лойиҳаси асосчиси журналист Ирина Матвиенко ўлим таҳдиди туфайли мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда у Telegram каналида маълум қилди.

 Хабарда номаълум шахс журналистни ой охиригача ўлдиришга мажбур бўлганини ёзган. Шунингдек, номаълум кимса у ҳақидаги барча маълумотларни билишини айтган.

“Ўлим таҳдидини олганимдан кейин хатти-ҳаракатларим ўзгарди. Мен унга кимнингдир аҳмоқ ҳазилидек муносабатда бўлишга ҳаракат қилдим, лекин подъездга кириш, коридор бўйлаб офисга бориш қўрқинчли эди. Мен турмуш ўртоғимдан сайтимизнинг биз ишлайдиган қисмида чироқ ясашни, умумий эшикка қулф осиб қўйишни сўрадим. Якуний қарорни ўтган ҳафта психолог билан машғулотдан сўнг қабул қилдим. Унинг сўзларига кўра, хабарнинг услуби психопатникига ўхшайди. Бу баҳорда одатдагидан кўра руҳий касалликларнинг кўп кучайиши мавжуд. Бу психопат мени ўлдириши мумкин. Шунинг учун мен бир неча ҳафтага мамлакатни тарк этишим керак деб ўйладим”, деб ёзган Матвиенко.

Лойиҳа раҳбарининг маълум қилишича, ҳозирда у Грузияда бўлиб, кейинчалик Ўзбекистонга қайтиб келади.

ИИВ журналист билан бўлган ҳолатни ўрганмоқда

"Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази томонидан ўрганилмоқда. 
Ўрганиш натижалари бўйича ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади"  дейилади  хабарда. 

 

    Бошқа янгиликлар