АсосийJamiyat

Афғонистонда содир бўлган 5 баллик зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

'Афғонистонда содир бўлган 5 баллик зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди'ning rasmi

Бугун, 3 май куни Афғонистонда 5 магнитудали зилзила юз берди. Ижтимоий тармоқларда зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилгани айтилмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази Ўзбекистонда зилзила сезилганини тасдиқламади

Маълум қилинишича, Тошкент вақти билан 14:51 да (Гринвич бўйича 09:51 да) Афғонистонда зилзила содир бўлган. 

Зилзила координаталари:

  • 37,12 градус шимолий кенглик;
  • 70,49 градус шарқий узунликка эга.

Ер силкинишининг ўчоғи 255 км чуқурлиеда, эпимаркази эса Тошкентдан 474 км жанубий-шарқда жойлашган.

 


 

    Бошқа янгиликлар