АсосийDunyo

18 ёшли ҳиндистонлик йигитнинг 18 сантиметрли думи олиб ташланди

Ҳиндистоннинг Махараштра штатида яшовчи, бир умр думини яшириб келган йигитнинг 18 сантиметрли думи олиб ташланди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Нашрнинг маълумот беришича, йигитнинг ота-онаси бу думни бахт-саодат белгиси деб қараган бўлса-да, унинг ўзи думидан уялиб, кийими билан беркитиб юрган. Йигит 18 ёшга тўлганда, унинг ўтиришига, ётишига халақит қилиб, оғриқ бераётган думдан қутулишга қарор қилган. 

Дум йигит туғилгандаёқ мавжуд бўлиб, ўшанда ота-онаси уни жарроҳлик йўли билан олиб ташлашга кўнмаган. Доктор Прамод Жири (Pramod Giri)нинг маълумот беришича, операция муваффақиятли ўтган, йигит энди ноқулайлик сезмайди. Унинг айтишича, шунча йиллик тиббий тажрибаси давомида илк маротаба бундай аномалияга дуч келган. Йигитнинг думи бошқа думли одамларникидан узунлиги билан фарқ қилган.

Бошқа янгиликлар