Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва кечга томон Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 22-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 24-29° бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25-27° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, кучли бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13-18° бўлади.
05.05.2023 08:04
Бугундан ҳарорат сезиларли даражада пасаяди






