Россияда полицияга Ўзбекистон фуқароларини рўйхатдан ўтиш муддатини ўтказиб юборгани учун ушлаб туриш ва уларни мамлакатдан чиқариб юбориш тақиқланди.

Лекин фақат 2023 йил 15 июнгача. Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал Александр Горовой ички ишлар ходимларига шундай кўрсатмалар берди.
Ўзбекистон фуқаролари бармоқ излари, суратга олинмаган ва тиббий кўрикдан ўтказилмаган бўлса, депортация қилинмайди, Россияга киришига рухсат берилмайди ва вақтинча бўлиш муддати қисқартирилмайди, деб ёзади База.
15 июнга қадар Ўзбекистон фуқаролари маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган тақдирда ҳам Россия ҳудудида қоладилар. Ҳужжатга кўра, бундай имтиёзлар Россия-Ўзбекистон ҳамкорлиги доирасида берилади.





