АсосийЖАМИЯТ

Нукусдаги намойишлар иштирокчиларига оид суд ҳукмига киритилган шикоят устидан очиқ суд жараёни бошланди

Олий суд матбуот хизматининг хабар беришича, бугун Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судло...

Олий суд матбуот хизматининг хабар беришича, бугун Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида Қорақалпоғистон Республикаси судининг 2023 йил 31 январдаги ҳукми устидан судланувчилар Д. Таджимуратов, П. Шамшетов (марҳум), С. Калимов, С. Каипов, А. Темирханов, С. Медетов, Н. Султамуратов, А. Токымбетов, Р. Бекмуратов, Б. Сейтниязов, А. Адилбеков, П. Нурниязов, Н. Найыпов, Б. Кадирбергенов, Д. Джиемуратов, Қ. Сейтимов ва уларнинг ҳимоячилари томонидан киритилган шикояти бўйича очиқ суд жараёни бошланди. 

Шунингдек, прокуратура томонидан ҳукмнинг судланувчилар Л. Каллыханова, А. Турданов, А. Сметуллаев ва А. Нуратдиновга оид қисмига нисбатан келтирилган протест асосида мазкур жиноят ишининг ушбу судланувчиларга оид қисмини апелляция тартибида кўриб чиқилади. 

    Бошқа янгиликлар