АсосийЖАМИЯТ

Қашқадарёда содир бўлган даҳшатли ЙТҲда 3 одам вафот этди. Яна бир киши ўта оғир аҳволда

Қашқадарёда аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда “darakchi.uz” манбаси хабар бермоқда. Ма...

Қашқадарёда аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда “darakchi.uz” манбаси хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, кеча, 5 май куни соат 13:30ларда Қарши тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-79 "Қарши-Шаҳрисабз" автомобиль йўлида давлат рақами 70 E 343 РА бўлган "Nexia-2" русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган 70 G 403 НА "Nexia-3" русумли автомобили билан тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида 2 нафар фуқаро воқеа жойида, 1 нафар фуқаро эса шифохонада вафот этган. Шунингдек, "Nexia-3"нинг 35 ёшли ҳайдовчисининг аҳволи ўта оғир. 

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмокда.

    Бошқа янгиликлар