Тест синовларида қайси фандан нечта савол бўлиши ва қайси фанга неча балл берилиши тасдиқланди

ЖАМИЯТ 06.05.2023, 10:39
Тест синовларида қайси фандан нечта савол бўлиши ва қайси фанга неча балл берилиши тасдиқланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи билан республика ОТМларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Бунда мезонлар ўтган йилги қабулдагидек ўзгаришсиз қолдирилди.

Унга кўра:

Барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан:

- Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ v.b. тиллар) х 10 та;

- Математика х 10 та;

- Ўзбекистон тарихи х 10 та;

30 та савол учун 1,1 баллдан жами 33 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан:

- 1-фан: 30 та савол х 3,1 балл = 93 балл

- 2-фан: 30 та савол х 2,1 балл = 63 балл

60 та савол учун жами 156 балл.

Умумий 2023/2024-ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, аълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси 6 ой олдин тасдиқланган эди.

 

Шарҳлар