АсосийЖАМИЯТ

Сирдарёда III халқаро бахшичилик санъати фестивали бошланди (фото)

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида III халқаро бахшичилик санъати фестивали бошланди. Бу...

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида III халқаро бахшичилик санъати фестивали бошланди. Бу ҳақда darakchi.uz мухбири хабар бермоқда. 

 Бугун фестивалда иштирок этиш учун хорижий делегация аъзолари ҳам Гулистонга етиб келди. Делегация аъзоларини Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков кутиб олди.

Ёш авлодни миллий қадриятларимизга муҳаббат руҳида тарбиялашда эзгуликка чорловчи, ватанпарвар, адолатли, мард, жасур боълишга ундовчи достонларнинг ва умуман бахшичилик санъатининг ўрни беҳад улуғ. Президент Шавкар Мирзиёев “Достончилик ва бахшичилик — миллий ғуруримиз. Унинг замиридаги эзгу қадриятларни халқимизга етказиш лозим” дея соҳа эгалари зиммасига ғоят шарафли вазифаларни юклаганлари бежиз эмас.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Бахшичилик санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тоъғрисида”ги ПҚ-4320-сонли қарорида таъкидланганидек, халқимизнинг юксак бадиий даҳоси билан яратилган ушбу ноёб санъатни асраб-авайлаш ва ривожлантириш боъйича мамлакатимизда муайян ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада юртимизда «Алпомиш» достонининг минг йиллиги кенг нишонлангани, Термиз шаҳрида бу улуғ бадиий обида шарафига, Самарқанд шаҳрида атоқли бахшиларимиз хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуалари бунёд этилгани, давлатимиз томонидан «Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвони таъсис қилинганини қайд этиш лозим. 2022 йил ўзбек халқининг кўҳна ва бетакрор санъати намунаси бўлган бахшичилик санъати ЮНEСКОнинг Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига киритилди.

Бугунги кунда Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида “Достон ижрочилиги” кафедраси, Термиз шаҳрида бахшичилик мактаби, Нукус шаҳрида опера ва бахшичилик санъатига ихтисослаштирилган мактаб, республикамиздаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида фольклор синфлари фаолият коърсатмоқда. Юртимизда кўп томлик «Қорақалпоқ фольклори» тўпламлари чоп этилди, 100 томлик «Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари» мажмуаси нашр этилмоқда. Бахши-шоирлар томонидан ижро этилаётган асарларни ёзиб олиш, уларни илмий оърганиш ишлари мунтазам давом этмоқда.

Анжуман якунида бахшичилик санъати истиқболи билан боғлиқ муҳим резолюция қабул қилинади. Резолюцияда:

— бахшичилик санъатининг илмий-назарий ва амалий асосларини чуқур оърганиш ва мустаҳкамлаш;

— бахшичилик санъатига оид ижодий мактабларнинг ўзига хос ижро услублари, «устоз–шогирд» анъаналарини қайта тиклаш ва ривожлантириш;

— элга танилган бахшиларнинг маҳорат дарсларини ташкил этиш;

— ёш бахшилар ўз санъатларини намоён этиш учун кенг имкониятлар яратиш;

— бахшичилик санъатининг энг сара намуналарини тоъплаш;

— бахшичилик санъати намуналарининг фондини яратиш, уларнинг аудио ва видео вариантларини кўпайтириш;

— бахшичилик санъатини юртимизда ва дунёда кенг тарғиб этиш;

— бахшичилик санъати йоъналишида халқаро ҳамкорликни кучайтириш;

— бахшичилик санъатини тадқиқ этувчи фольклоршунос олимларнинг ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш;

— юртимиздаги ва хорижлик фольклоршунос олимлар  иштирокида  турли халқаро анжуманлар ва танловлар ташкил этиш.

— бахшичилик санъатини кенг тарғиб этишда ахборот-коммуникация технологияларидан, телевидение ва интернет имкониятларидан самарали фойдаланиш каби масалаларга алоҳида эътибор қартиш зарурлиги таъкидланди.

    Бошқа янгиликлар