Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва биринчи хоним Меҳрибон Алиева Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқи номидан туҳфаси сифатида Фузули шаҳрида қурилаётган 960 ўринли мактаб биносидаги қурилиш ишлари билан танишди. Бу ҳақда Озарбайжон президентининг матбуот хизмати xaбар берди.
Ўтган йили бошланган қурилиш ишларини жорий йилнинг декабр ойида якунлаш режалаштирилгани маълум қилинди. Икки қаватли мактаб биноси уч гектар майдонда қурилмоқда. Мактабда 40 та ўқув хонаси, 6 та лаборатория, 2 та информатика хонаси, 5 та фунционал ўқув хонаси, мажлислар зали, спорт зали, ошхона, кутубхона мавжуд бўлади.
Мактаб ҳудудида футбол майдони, дам олиш ва тадбирлар ўтказиш жойлари, югуриш йўлаклари, назорат-ўтказиш пункти, қозонхона, трансформатор подстанцияси барпо этилади.






