АсосийJamiyat

"Оддий ижтимоий масалани диний келишмовчиликка айлантирманг"

'"Оддий ижтимоий масалани диний келишмовчиликка айлантирманг"'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент аҳли вакиллари таниқли ҳайкалтарошнинг асарини синдириб ташлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Миробод тумани ҳокимлиги томонидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, таниқли ҳайкалтарош Дамир Рўзибоевнинг асарини синдириб ташлагани ҳақидаги хабарларни нохолис эканлиги айтилди.

Таъкидланишича, санъат асари сифатида тақдим этилаётган ушбу ҳайкаллар вақт таъсирида ўз муқимлигини йўқотган, қолаверса ҳайкалларнинг яхлит эмаслиги, пирамида шаклида бир-бирининг устига қўйилган ҳолатда жойлангани қулаб тушиш хавфини юзага келтирган.  

Бу эса шу ҳудудда яшовчи фуқаролар, хусусан, болаларнинг хавфсизлиги учун қайғураётган аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлган.

"Ижтимоий тармоқлардаги айрим манбалар, хусусан, “Элтуз” каналида иддао қилинганидай бу ўринда ҳеч қандай диний масала мавжуд эмас.  

Ҳайкаллар ҳайкалтарошга болалар учун ижод мактаби ташкил этиш мақсадида ажратилган ҳудуд сотиб юборилганда, яъни тахминан 1,5 йиллар олдин кўп қаватли уйнинг олдига олиб чиқилган ва ўша вақтдан буён асар эгаси ҳамда аҳоли ўртасида ҳайкалларни бошқа жойга олиб кетиш бўйича ўтказилиб келинаётган муҳокамалар ҳеч қандай натижа бермаган.

Шу ўринда, хабарни эълон қилган ижтимоий тармоқ вакилларидан оддий ижтимоий масалани диний келишмовчиликка айлантиришга уринишдан, омонат ҳайкалларни ЮНЕСКО бутунжаҳон мероси объекти деб тан олинган ҳайкалларга тенглашдан ва фарзандлари хавфсизлигини ўйлаётган фуқароларни радикалликда айблашдан тийилишни сўрардик", -дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар