АсосийЖАМИЯТ

Ҳафта давомида қаерда қандай об-ҳаво бўлиши эълон қилинди

Бу ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво асосан кам булутли ва қуруқ бўлиши кутил...

Бу ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво асосан кам булутли ва қуруқ бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва ҳафта ўртасига келиб кечалари 13-18о ни, кундуз кунлари 30-35о ни ташкил этади, жанубда ва чўл ҳудудларда 36-38о гача бўлади. Бу май ойининг ушбу даври учун ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-7о га юқоридир.

12 майда республика ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан нисбатан нам ҳаво кириб келади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кунзги ҳаво ҳарорати 2-3о га пасаяди ва 27-32о ни ташкил этади.

8-9 май кунлари шимолда, 11-12 май кунлари эса республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 8 ва 11-12 майда момақалдироқ билан маҳаллий ёмғирлар ёғиши мумкин.

Пойтахтимизда 8-11 майда ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорати 8 майда 25-27о гача, 10-11 май кунлари 32-34о гача аста-секин кўтарилади.

12 майда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат нисбатан пасаяди.
 

    Бошқа янгиликлар