Бу ҳақда "Uzbekistan airways" ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Сеоул Интернатионал Травел Фаир унда иштирок этаётган ҳар бир давлатнинг туризми ва маданиятини тарғиб қилиш учун энг йирик кенг қамровли саёҳат ярмаркаси ҳисобланади.

SITF Кореядаги ягона халқаро кўргазма бўлиб, унда маҳаллий ва хорижий нуфузли сайёҳлик ташкилотлари қатнашади ҳамда ҳомийлик қилади, қолаверса, ўзаро тажриба алмашиш, шунингдек, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш учун замин яратади.

Ярмарка давомида авиакомпания вакиллари Кореянинг Жежу Аир авиаташувчиси билан муҳим бўлган тижорий ҳамкорликлар бўйича музокаралар олиб борди, Жанубий Корея бозорида "Uzbekistan airways" брендини мустаҳкамлаш бўйича маҳаллий оммавий ахборот воситаларига бир нечта интервьюлар берди.

Ташриф буюрувчилар ўртасида маҳаллий савдо агентлари томонидан турли танловлар ташкил этилиб унда "Uzbekistan airways"нинг корпоратив совғалари ўйналди, дейилади хабарда.





