АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон вакиллари Лондонда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон таълим форумида иштирок этмоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова бошчилигидаги вазирлик делегацияси айни...

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова бошчилигидаги вазирлик делегацияси айни дамда Бутунжаҳон таълим форумида иштирок этишмоқда

Форум Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида ташкил этилган бўлиб, унда бутун дунёдан таълим вазирликлари делегациялари қатнашишмоқда. 

Бутунжаҳон таълим форуми: 

- бугунги кундаги таълим соҳасида мавжуд муаммоларга ижобий ечим топиш, 
- юзага келган таълим ва ўқув масалаларида фирк алмашиш, 
- таълим жараёнидаги янгиликлар ҳақида тақдимотлар ўтказиш, 
- давлатлар томонидан таълимнинг турли хил йўналишларидаги муваффақиятлар билан бўлишиш учун халқаро майдон ҳисобланади.

Маълумот ўрнида, Бутунжаҳон таълим форуми анъанавий тарзда ҳар йили ўтказилади ҳамда таълим соҳасидаги дунёнинг энг нуфузли тадбирларидан бири ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, форум 10-майгача давом этади.

    Бошқа янгиликлар