АсосийЖАМИЯТ

Самарқандда содир бўлган кучли шамол оқибатида чинор қулаб тушди

Ижтимоий тармоқлар орқали “Иштихонда 50 йиллик чинорни кесишди”  мазмунида  тарқ...

Ижтимоий тармоқлар орқали “Иштихонда 50 йиллик чинорни кесишди”  мазмунида  тарқалган хабарга биноан,  табиат ресурслари вазирлиги Иштихон тумани бўлими давлат инспекторлари  ҳолат ўрганилди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги Самарқанд вилояти бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.



Унга кўра, ҳақиқатда ҳам Иштихон тумани Қорақўйли маҳалласи ҳудудида жойлашган хизмат уйлари ва туман прокуратураси ёнидаги тахминан 50-55 ёшлар атрофидаги бир туп чинор дарахти касалланиб, ички томонидан турли зараркунандаларнинг емириши оқибатида, 6-май куни эрталаб содир бўлган кучли шамол оқибатида қулаб тушган.



Ҳозирда, мазкур дарахт кесиб олиниб, ўрнига янги дарахт кўчатлари экиш белгиланганлигини маълум қиламиз.

 

    Бошқа янгиликлар