АсосийJamiyat

Тошкентдаги ресторанларнинг бирида ёнғин содир бўлди

'Тошкентдаги ресторанларнинг бирида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Кеча, 9 май куни соат 22:04 да Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани Спутник-7 ҳудудида жойлашган ҳозирги кунда иш фаолиятида бўлмаган ресторанларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат соат 22:06 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:23 қуршаб олинган ва соат 22:33 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида рестораннинг 100 кв.м майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Пахтачи туманида газ қуйиш шохобчаси портлаши оқибатида ёнғин келиб чиққан эди.

    Бошқа янгиликлар