Аввалроқ, Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги мактабларнинг бирида ўқитувчи аёл ўқувчи қизнинг онаси томонидан калтаклангани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котибининг хабар бермшича, Тошкентда мактаб ўқитувчисига тан жароҳати етказган аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 109-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






