АсосийJamiyat

Дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди

'Дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди'ning rasmi

"Ўзгидромет" дам олиш кунлари юртимиз бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Унга кўра: 

Эртага мамлакатимиз ҳудудининг катта қисмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 15-20о ни, кундузи 27-32о ни ташкил этади.

Якшанба куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво очиқ, қуёшли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат республикамизнинг шимолий ҳудудлари бўйича момақалдироқ билан ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда. Шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечаси 13-18о ни, кундузи 30-35о ни ташкил этади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда момақалдироқ билан маҳаллий ёмғирлар ёғади, 12-13 майда баъзи жойларда ёмғир кучли ёғади.

Пойтахтимизда бугун куннинг иккинчи ярмида ва эртага вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Бироз шамол эсади, бугун шамол 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат бугун кундузи 27-29о ни ташкил этади, эртага кечаси 18-20о, кундузи 27-29о, якшанба куни кечаси 16-18о, кундузи 30-32о бўлади.

    Бошқа янгиликлар