АсосийЖАМИЯТ

Бугун бир қатор ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғади

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича баъзи жойларда қисқа мудда...

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27-32° бўлади.

Пойтахтимизда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29-31° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, кучли бўлиши мумкин, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-20° бўлади.

    Бошқа янгиликлар