1

Тошкентда камбағалликни қисқартириш бўйича II Халқаро форум бўлиб ўтади

ИҚТИСОДИЁТ 13.05.2023, 09:04
Тошкентда камбағалликни қисқартириш бўйича II Халқаро форум бўлиб ўтади

2023 йил 18 май куни HiltonTashkent City меҳмонхонасида “Камбағалликни қисқартириш бўйича илғор тажрибаларни татбиқ этиш” II Халқаро форуми бўлиб ўтади.

Жорий йилда Форум Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан ҳамкорликда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) томонидан ташкил этилди. Форум БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва БМТ Болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида ташкил этилмоқда.

Юртимизда бўлиб ўтадиган Камбағалликни қисқартириш бўйича иккинчи халқаро форумда 200дан ортиқ делегатлар, шу жумладан, камбағалликка қарши кураш бўйича J-PAL глобал ташаббуси, БМТ, БМТТД, ХМТ, Жаҳон банки, ЮНИCЕФ, ОТБ, ФТА, GIZ ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар экспертлари иштирок этиши кутилмоқда.

Иқтисод бўйича Альфред Нобель номидаги мукофот совриндори, камбағалликни қисқартириш бўйича глобал ташаббуси J-PAL ҳаммуассиси — АбхиджитБанерджи, Жорж Вашингтон университетининг фаровонлик иқтисодиёти ва камбағалликни ўлчаш бўйича иқтисод профессори —Жеймс Фостер, Оксфорд камбағалликка қарши курашиш ва инсонкапиталини ривожлантириш ташаббуси директори —Сабина Алькайрнинг иштироки катта аҳамиятга эга бўлади.

Шунингдек, Форумда Осиё тараққиёт банки вице-президенти Шичен Чен, Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Анна Бьерде, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси Консуэло Видаль Брус, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзода, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли, Хитой Халқ Республикасининг камбағалликка қарши кураш халқаро маркази директори Лю Цзюньвэнь, Пекин педагогика университети профессори, Қишлоқ ҳудудлари реабилитацияси миллий департаменти раҳбари ЧжанЦи ўз маърузалари билан қатнашади.

Бундан ташқари, Форумда Озарбайжон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, ХитойХалқ Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Тожикистон Республикаси, шунингдек, дипломатик корпус вакиллари иштирок этишади.

Халқаро форумнинг мақсади – камбағалликка қарши курашиш бўйича илғор жаҳон тажрибаси ваусулларини ўрганиш, яқин йилларда кўп ўлчовли камбағалликка барҳам беришда мувофиқлашган комплекс ёндашув, ижтимоий ҳимоя ва манзилли ёрдамга алоҳида эътибор қаратган ҳолда амалга ошириладиган қўшма тадқиқотлар учун устуворйўналишларини шакллантириш, инсон капиталини такомиллаштириш орқали меҳнат бозорида ўқитиш дастурлари сифатини ошириш, кичик корхоналарнинг ўсишини қўллаб-қувватлаш, юқорисифатли таълим олиш имкониятларини кенгайтиришдан иборат бўлади.

Иштирокчилар ривожланаётган мамлакатларда тўпланган тажрибани янада оммалаштириш мақсадида камбағалликка қарши курашиш бўйичатегишли чора-тадбирларни амалга оширишдаЎзбекистон эришган ютуқларнинг усуллари ванатижаларини, жумладан, уларнингсамарадорлигини кўриб чиқадилар.

Форум доирасида ҳамкорликка оид бир қаторҳужжатларни имзолаш ва қўшма коммюникени қабул қилиш режалаштирилган бўлиб, жумладан, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳамдаJ-PAL глобал ташаббуси ўртасида Ҳамкорлик дастури имзоланиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1