Бугун, 13 май куни Украина Президенти Владимир Зеленский расмий ташриф билан Италия пойтахти Римга борди. Бу ҳақда Зеленский ўзининг телеграмдаги каналида маълум қилди.
“Ташриф Украинанинг ғалабаси учун муҳим”, деб ёзган Украина раҳбари.
Маълумот учун, сафар давомида Зеленский Италия Президенти Сержио Маттарелла ва Бош вазир Жоржиа Мелони, шунингдек, Рим папаси Франциск билан учрашишни режалаштирмоқда.






