1

Австрия молия вазири Ўзбекистонга келади

ИҚТИСОДИЁТ 14.05.2023, 09:45
Австрия молия вазири Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Австрия федерал молия вазири Магнус Бруннер билан учрашди.

Музокаралар чоғида банк-молия соҳасида икки томонлама алоқалар, халқаро молия институтлари доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Магнус Бруннер 16-18 май кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарувчилар кенгаши йиғилишидаги иштироки доирасида Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштираётганини маълум қилди. Вазир, шунингдек, ЕТТБ Бошқарувчилар кенгашининг 32-йиллик йиғилишига шахсан ўзи раислик қилишини таъкидлади.

Шу йилнинг 16-18 май кунлари Самарқанд шаҳрида акциядорлари 71 давлат, шунингдек, Европа Иттифоқи ва Европа инвестиция банки бўлган ЕТТБ Бошқарувчилар кенгашининг Йиллик йиғилиши бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли анжуманда 2000 га яқин хорижий ҳукумат вакиллари, трансмиллий корпорациялар раҳбарлари, халқаро молия институтлари ва банклари раҳбарлари, иқтисодиёт, инвестициялар, молия ва технологиялар соҳасидаги экспертлар, хорижий ОАВ вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Тадбир давомида жаҳон иқтисодиётида кузатилаётган тенденциялар муҳокама қилинади, шунингдек, банк амалиёти ва молиявий фаолияти билан боғлиқ институционал масалалар кўриб чиқилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1