1

Ўзбекистонга энг кўп инвестиция киритган давлатлар ўнталиги маълум қилинди

ИҚТИСОДИЁТ 14.05.2023, 16:53
Ўзбекистонга энг кўп инвестиция киритган давлатлар ўнталиги маълум қилинди

Статистика агентлиги Ўзбекистонга энг кўп инвестиция киритган давлатлар ўнталигини эълон қилди. 

Унга кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 56,6 трлн сўмни ташкил этган. Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида эса Хитой энг юқори улушга эга бўлган.

Демак, жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор давлатлар қуйидагилар:

  • Хитой – 19,9 фоиз
  • Россия – 15,7 фоиз
  • Саудия Арабистони – 13,5 фоиз
  • Туркия – 6,1 фоиз
  • Кипр – 5,4 фоиз
  • Германия – 3,3 фоиз
  • Швейцария – 3 фоиз
  • Сингапур – 2,9 фоиз
  • Гонконг – 2,8 фоиз
  • Буюк Британия – 2,7 фоиз

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1