АсосийJamiyat

Камбағал оила аъзоси даромад солиғидан озод қилинади

'Камбағал оила аъзоси даромад солиғидан озод қилинади'ning rasmi

“20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис”  дастурида иштирок этадиган тадбиркорларга солиқлардан алоҳида имтиёзлар берилади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

 Жумладан: 

- камида 20 фоиз камбағал оила аъзосини бир йил давомида иш билан таъминласа, мол-мулк ва ер солиқларидан озод қилинади;

- камбағал оила аъзоси даромад солиғидан озод қилинади;

- 5 миллион сўмгача иш ҳақи тўлаётган тадбиркорларга ижтимоий солиқ ставкаси 2 бараварга камайтирилади.

Шунингдек, дастурда қатнашадиган тадбиркорлар солиқ ва божхона маъмурчилигида енгилликлар олади. Хусусан:

- улар фаолиятида солиқ текширувлари ўтказилмайди;

- уларга қўшилган қиймат солиғи, шунингдек, ортиқча тўланган солиқлар текширувсиз қайтариб берилади;

- қўшилган қиймат солиғи бўйича гувоҳнома муддатидан илгари бекор қилинмайди;

- барча солиқлардан қарздорликни бир йилгача кечиктириб тўлаш имкони берилади;

- божхона тўловларини суғурта кафолатисиз олти ойга бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

 

    Бошқа янгиликлар