Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Бокс бўйича жаҳон чемпионатида оммавий муштлашув бўлганлиги ҳақидаги хабар тарқалди.
Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шохрух Ғиёсов изоҳ берди.
Жорий йилнинг 13 май куни Бокс бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги куни сўнгида ташкилотчилар томонидан мухлисларга текинга чарм қўлқоп тарқатиш маросимида, мухлислар бир-бирларига навбат бермасдан тартибсиз ҳаракат қилишган.
"Тадбир ташкилотчилари томонидан қисқа фурсатда тартиб тикланиб, жамоат тартибини бузилишига йўл қўйилмаган", — дейилади ИИВ Ахборот хизмати хабарида.






