"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Тошкент шаҳар филиали Матбуот хизматининг берган хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ Миробод ҳамда Яккасарой туманлари ҳудудларини қисман электр энергияси билан таъминловчи 110/35/10 кВли “Қўқон” подстанциясидаги Т-1даги қуввати 40 000 кВА бўлган мавжуд трансформаторни янги 63 000 кВА бўлган катта қувватли трансформаторга алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Шу сабабли, жорий йилнинг 15 май кунидан 20 май кунига қадар Тошкент шаҳрининг Миробод ҳамда Яккасарой туманларининг айрим ҳудудларида электр энергияси соат 10:00 дан 12:00 га қадар қисқа муддатга ўчирилиши режалаштирилган.
Ушбу таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида:
МИРОБОД туманининг: Госпиталний, Афросиёб, Ойбек, Шевченко, Фидокор, Шаҳрисабз, Мироншоҳ ҳамда кичик Миробод кўчалари;
ЯККАСАРОЙ туманининг: Зарбоғ, Воҳидова, Ракатбоши, Юсуф Хос Ҳожиб, Г.Каримова, Оқилова, Мироқилова, Боғидил, Мироқилова 1-тор, Шмита, М.Ёқубова, Миробод, Миробод 1- ва 2-тор ҳамда Усмон Носир кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси вақтинчалик ўчирилади.
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди, дейилади хабарда.
16.05.2023 09:52
Тошкентнинг айрим ҳудудларида "свет" ўчди






