АсосийJamiyat

Шукрулло домлага ҳайфсан берилди ва лавозимидан озод қилинди

'Шукрулло домлага ҳайфсан берилди ва лавозимидан озод қилинди'ning rasmi

Шукрулло Эгамбердиевга “ҳайфсан” интизомий жазоси берилди ва Тошлоқ тумани бош имоми вазифасидан озод этилди. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун,16 май куни Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Ички назорат комиссияси томонидан халқ орасида “Шукрулло домла” деб танилган Фарғона вилояти Тошлоқ тумани бош имоми ва “Абу Ҳанифа” жоме масжиди имом-хатиби Шукрулло Эгамбердиевнинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари муҳокама қилинган.

Йиғилишда имом-хатибнинг эътирозларга сабаб бўлган чиқишлари ва фикр-мулоҳазалари имомлик мақомига тўғри келмаслигига урғу қаратилган. Шукрулло Эгамбердиев мажлисда муҳокамага сабаб бўлган чиқишларида хатога йўл қўйганини эътироф этган ва узр сўради. Имом-хатиб келгусидаги фаолиятида бундай камчиликларга йўл қўймаслигини билдирган.

"Ўз навбатида, мазкур хатти-ҳаракатларга нисбатан ҳуқуқий баҳо бериб, тегишли чора кўрилиши муносабати билан имом-хатибни обрўсизлантириш ҳолатларидан сақланишни сўраймиз. Ички назорат комиссияси баён этилганларни инобатга олиб, Шукрулло Эгамбердиевга ҳайфсан интизомий жазоси бериш ва Тошлоқ тумани бош имоми вазифасидан озод этиш тўғрисида хулоса қилди", - дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар