Ижтимоий тармоқларда 1 июндан бошлаб Damas, Labo, Cobalt ва Lacetti автомобилларининг янгиланган версиясини тақдим қилиши, Cobalt ва Lacetti нархлари эса $20-23 минг доллардан бошланиши ҳақида хабарлар тарқалди.

UzAuto Motors ушбу хабарларга расмий муносабат билдирди:
"Ушбу маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмас ва ёлғонлигини таъкидлаб ўтиш керак. Компания ва маҳсулотлар нархи ҳақида расмий саҳифаларимиз орқали билиб олишингиз мумкин", дейилади муносабатда.





