АсосийJamiyat

3000 АҚШ доллар эвазига Педагогика университетига ўқишга киритиб қўйишини ваъда қилган Каттақўрғондаги техникум бўлим бошлиғи қўлга олинди

'3000 АҚШ доллар эвазига Педагогика университетига ўқишга киритиб қўйишини ваъда қилган Каттақўрғондаги техникум бўлим бошлиғи қўлга олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Каттақўрғон тумани бўлимлари томонидан  тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда, Каттақўрғон Сервис техникуми бўлим бошлиғи М.О. фуқаро Д.Э.нинг фарзандини 3 000 АҚШ доллари эвазига Тошкент давлат педагогика университетига ўқишга киритиб қўйишини айтиб, олдиндан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

    Бошқа янгиликлар