АсосийJamiyat

Йил бошидан буён фуқароларга даромад солиғидан қарийб 263 млрд сўм имтиёз қўлланилган

'Йил бошидан буён фуқароларга даромад солиғидан қарийб 263 млрд сўм имтиёз қўлланилган'ning rasmi

Жисмоний шахслар "контракт" тўлови, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ипотека кредитлари учун йўналтирган маблағларидан 12% даромад солиғини масофадан қайтариб олиши мумкин. 

Йил бошидан айни кунга қадар 188,1 минг нафар фуқарога жами 262,9 млрд сўм имтиёз қўлланилган.

Жумладан:

"Контракт" тўловидан – 156,8 минг нафар фуқарога 196,2 млрд сўм;

Ипотека кредитига йўналтирилган маблағлардан – 20,9 минг нафар фуқарога 49,9 млрд сўм;

Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қилинган тўловлардан  – 10,3 минг нафар фуқарога 16,7 млрд сўм.

    Бошқа янгиликлар